УЙЧИДА КОМБАЙНЛАР КОРТЕЖИ
Жорий йилда туманда 6425 гектар майдонда ғалла парваришланмоқда. 52364 тонна дон ишлаб чиқарилади. 20129 тонна дон давлатга сотилади. Мақсад 81,5 центнердан ҳосил олиш.
Туманда ўримни қисқа муддат-ларда ташкил этиш учун 18 та отряд шакллантирилди. 18 та ўрим комбайни мавсумга тахт. Мавсум олдидан ўрим комбайнлари техник кўрикдан ўтказилди. Комбайнлардан иборат кортеж туман маркази бўйлаб ҳаракатланди.
Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Анваржон Ҳакимов, туман ҳокими Шуҳрат Мусаев ҳамда сектор раҳбарлари иштирок этдилар.

