ХАЛҚАРО ВЕТЕРИНАРИЯ КУНИ
Ушбу сана муносабати билан туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимида тадбир бўлиб ўтди. Унда бўлим бошлиғи Валижон Болтабоев, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғининг маслаҳатчиси Тоҳиржон Исматиллаевлар сўзга чиқиб, жамоани байрам билан самимий табриклашди. Бир гуруҳ илғорларга вилоят ҳокимлигининг ташаккурномаси топширилди.

