ЖИЙДАКАПАЛИК АКАДЕМИК
Жийдакапа қишлоғида туғилиб ўсган олим агроном, фахрий академик Нормирза Раҳматов қишлоқ хўжалиги фидойиларидан. Етмиш бешинчи баҳорни қаршилаган Нормирза ҳожи ота ҳамон изланишда. Академикнинг қишлоқ хўжалигида олиб борган илмий тадқиқот ва адабий-бадиий асарлари жамланмаси мавжуд. Булар 1 та энциклопедия, 3 та олий таълим учун дарслик, 4 та монография, 3 та дарслик гувоҳномалари, 44 та илмий ва адабий мақолалар, 9 та бадиий ва адабий асарлардан иборат.
Яқинда 2-мактабда Нормирза Раҳматовнинг ижодий фаолиятига бағишлаб тадбир ташкил этилди. Унда сўзга чиққанлар Нормирза Раҳматовнинг илмий изланишлари самараси ўлароқ яратилган адабий бадиий асарлари, қўлланма ва тавсиялари кўп йиллар соҳа ривожига, маънавият ва маърифатнинг юксалишига ҳисса қўшажагини билдирдилар.
Абдулҳофиз СОБИТОВ,
туман Кенгаши депутати.

