ИЧКИ ЙЎЛЛАР РАВОН БЎЛДИ

«Ташаббусли бюджет» асосида олиб борилаётган ишлар ҳудуд ижтимоий ва иқтисодий ҳолатини янада мустаҳкамлашга хизмат қиляпти.

Бўстон маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ҳам мазкур лойиҳанинг жорий йил биринчи мавсумида фаол иштирок этиб, 4309 овоз билан ғолиблар қаторидан ўрин олишга эришди.

Маҳалладаги баъзи ички йўлларнинг таъмирга муҳтожлиги, ёзда чанг, қишда лой бўлишидек маҳалла аҳолисини узоқ йиллардан бери қийнаб келаётган  муаммога ташаббусли бюджет жараёни ечим бўлди.

Айни кунларда маҳалладаги «Ҳуррият»,» Олти оғайни» каби кўчаларининг 2095 метр ички йўлларини таъмирлаш ва асфальтлаш ишлари олиб  борилмоқда. Мазкур кўчаларда истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари олиб борилаётган ишлардан мамнун.

Фозилжон НЕГМАТОВ,

туман иқтисодиёт ва молия бўлими бош мутахассиси.