ДИЙДОР ШИРИН

1-мактабни 1993 йилда тамомлаган собиқ ўқувчиларнинг ўттиз йиллик дийдорлашув кечаси бўлиб ўтди.

Табаррук устозлар – Гавҳарбу Абдуқаюмова ҳамда Бузубайда Толибжоноваларга алоҳида эҳтиром кўрсатилди.

Дастлаб 1-мактабдаги ўқув хонасида бўлиб ўтган учрашув, сўнг «Соҳилбўйи»да давом этган дийдорлашув барчада унутилмас таассуротлар қолдирди.