«II УСТОЗЛАР МИЛЛИЙ ФОРУМИ»: СИФАТЛИ ТАЪЛИМ – КУЧЛИ ЖАМИЯТ»

Туман маданият марказида мактабгача ва мактаб таълими ходимларининг «Иккинчи устозлар миллий форуми»: Сифатли таълим – кучли жамият» мавзусида бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимлиги, ҳамкор ташкилотлар вакиллари, туман мактабгача ва мактаб таълими ташкилотларидан таклиф қилинган илғор педагоглар, тарбиячилар иштирок этдилар.

Форумни туман ҳокими  Ш.Мусаев очди ва  йиғилганларни  яқинлашиб келаётган мамлакатимиз мустақиллигининг 32 йиллиги билан табриклади. Туманимиз раҳбари ўз сўзида таълим тизимидаги ўзгаришлар, ислоҳотлар, педагогларга берилаётган катта имкониятлар, янгиликлар ҳақида тўхталди.

Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири М.Мўминов тизимда олиб борилган ислоҳотлар ижроси ҳамда келгусида таълим ходимлари олдида турган долзарб вазифалар, истиқболдаги режалар ҳақида гапирди.

Форум сўнгида тизимдаги энг илғор ва ташаббускор, таълим тизимининг ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган ўқитувчи ва мураббийларнинг бир гуруҳига туман ҳокимлиги, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмаси кенгаши томонидан  «Фахрий ёрлиқ», эсдалик совғалари  топширилди.

Аъзамжон МЎЙДИНОВ,

туман Кенгаши депутати.