МУКОФОТ МУБОРАК!
Юртбошимизнинг 2023 йил 27 августда «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармони эълон қилинди. Унга кўра, туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси автогрейдерчиси Атаханов Носиржон Турсинович «Шуҳрат» медали билан тақдирланди.
Уйчи тумани фарзанди, моҳир ижрочи, дирижёр, Наманган ихтисослаштирилган санъат мактабининг пуфлама ва зарбли чолғулар кафедраси мудири Зокиржон Эргашев Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги муносабати билан давлатимизнинг юксак мукофотларидан бири II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан мукофотланди.

