ИЗЧИЛЛИК БИЛАН

Президентимизнинг жорий йил 8 августдаги «Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳамда вилоят ҳокимининг 2017 йил 12 августдаги шу мазмундаги қарорлари ижросини туманда таъминлаш мақсадида туман ҳокимининг 2017 йил 17 августда 903-сонли қарори қабул қилинди. Туман ҳудудидаги туман ҳокими, туман прокурори, туман ИИБ, туман давлат солиқ инспекцияси раҳбарлари тўртта секторга бўлинди. Туман ҳокими сектори таркибига кирувчи ҳудудда аҳоли муаммоларини ўрганиш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш ишлари изчил олиб борилмоқда.

Яқинда 1-сектор ишчи гуруҳи томонидан 47 та хонадонга ташриф буюрилди. Ўрганишлар чоғида мурожаатларнинг асосий қисмини уй-жойни таъмирлаш, моддий ёрдам, йўлларнинг таъмирталаблиги, иш ҳақи, пенсия таъминоти, фуқароларнинг ногиронлик аравачасига муҳтожлиги каби муаммолар аниқланди. Айни вақтда аниқланган муаммоларни туман ҳокимлиги ва бошқа масъул ташкилотлар билан бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Бундан ташқари, муаммолар ечими ҳамда ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Шунингдек, ишчи гуруҳининг аҳоли хонадонларига ташрифи чоғида фуқароларга янги адабиётлар тарқатилганлиги мулоқотларнинг самимий ўтишини таъминлади.

Бу каби ўрганишлар бошқа секторларда ҳам олиб борилмоқда.

Аброр САБАРАЛИЕВ.