ЎН БЕШ НАФАР БОЛАКАЙНИНГ ХАТНА ТЎЙИ

«Мезбон» мажмуасида  ўн беш нафар болакайнинг хатна тўйи бўлиб ўтди.

Шодиёнада туман ҳокими Ш.Мусаев, 4-сектор раҳбари Х.Бобаев, туман бош имом хатиби О.Исақовлар сўзга чиқиб, самимий тилаклар билдиришди ҳамда тўйболаларга эсдалик совғаларини топширишди.

Тадбиркор Орифжон Нуриддинов ташаббуси билан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилаётган бу анъана бардавом бўлишини тилаб, дуолар қилинди.

Туман маданият бўлими санъаткорлари ижросидаги куй-қўшиқлар рақсларга уланди.