ЭЪЗОЗ ВА ЭҲТИРОМ
Янги ўқув йили бошланиши муносабати билан «Шаршара» масканида эъзоз ва эҳтиром тадбири бўлиб ўтди.
«Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!» шиори остида ташкил қилинган тадбирда туман мактабгача ва мактаб таълимида самарали фаолият кўрсатган устозлар, меҳнат фахрийлари ҳамда нуронийлар жамулжам бўлдилар.
Туман ҳокими Ш.Мусаев, туман ҳокимининг маслаҳатчиси Т.Исматиллаев, туман ММТБ мудири М.Мўминов самимий тилаклар билдиришди.
Тадбир «Уч авлод учрашуви»га уланиб кетди. Бир пиёла чой устида кечган суҳбат чоғида хотиралар ёдга олинди, келгуси режалар белгиланди.

