«ХАЙР, СЕВИМЛИ БОҒЧАМ»
33-ДМТТда Мустақиллигимизнинг 32 йиллигига бағишлаб туман маданият бўлими, Ёрқўрғон маданият маркази, Муборак МФЙ билан ҳамкорликда «Хайр, севимли боғчам!» номли тадбир бўлиб ўтди.
Унда дастлаб ташкилот директори Ҳ.Бекмирзаева сўзга чиқиб, барчани байрам билан қутлади. Тадбир «Жажжи профессор» номли 1-тайёрлов гуруҳи ва «Ақлвой» номли 2-тайёрлов гуруҳи болажонлари томонидан ўтказилди. Жажжилар ижросидаги рақслар, шеър ва қўшиқлар, саҳна кўринишлари барчани мамнун этди.
Ота-оналарнинг юксак эътирофига сазовор бўлган тадбир ташкилотчилари гуруҳ тарбиячилари Ф.Боймирзаева, З.Ўлжабоева, Ш.Усмонова, мусиқа раҳбарлари М.Абдулҳаева, С.Абдуллаевалар ташкилот маъмурияти томонидан тақдирланишди. Якунда тарбияланувчиларга яқинда ўз фаолиятини бошлаган «Lakids» болалар дўкони эсталик совғаларини тақдим этди.

