ГИЁҲВАНДЛИК – ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ

Гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилишнинг ёшлар ўртасида тарқалиши бугунги кунга келиб барча жамият аъзоларини ташвишга солаётган глобал муаммолардан бирига айланди, десак муболаға бўлмайди. Чунки ушбу иллатнинг натижасида вояга етмаган ва ёшларнинг жиноятчилик кўчасига кириб қолиши, улар томонидан оғир ва ўта оғир турдаги жиноятларнинг содир этилаётганлиги, айниқса, ногирон фарзандларнинг дунёга келиши ачинарли ҳолдир.

Бугунги кунда вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқий-тарбиявий ишларнинг етарли даражада амалга оширилмаётганлиги, вояга етмаганлар хулқ-атвори устидан айрим ота-оналар томонидан лозим даражада назоратнинг олиб борилмаслиги, уларга таълим ва тарбия бериш жараёнидаги бўшлиқлар вояга етмаганлар томонидан турли кўришдаги ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига, шу жумладан, уларнинг гиёҳвандлик ва ичкиликбозликка берилишида асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Ҳозирги кунда глобал муаммолардан бири бўлиб бораётган интернет тармоқлари орқали ушбу гиёҳванд моддаларни тарқатиш ва сотишга, пана жойларга яширишга даъват қилаётган шахслар ҳам кўпайиб, ёшлар уларнинг ғаразли ниятларига тушуниб- тушунмаган ҳолда иштирокчи бўлиб қолмоқдалар. Бунга мисол С.С. (исми шарифи шартли ўзгартирилган) ўзининг фойдаланувида бўлган телефон аппарати ёрдамида интернет тармоғи орқали бир нотаниш шахс билан танишиб, гиёҳванд моддаларни пана жой – темир излари бўйига ва кўримсиз жойларга кўмиш, кўмилган жойлар ҳақида буюртмачига локация орқали етказиш билан шуғулланиб келганлиги аниқланиб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Жумавой БОЛТАБОЕВ,

вилоят транспортда ХТБ ТҚБ катта тезкор вакили, капитан.