ТЕЖАМКОРЛИК ЭЪТИБОРДА БЎЛСИН

Туман прокурори бошчилигида туманда энергия ресурсларини талон-торож қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида йиғилиш ўтказилди.

Унда туман прокурори, туман ҳокими, ДХХ туман бўлими бошлиғи, туман электр таъминоти, «Ҳудудгаз Намангангаз таъминоти» филиали туман бўлими раҳбарлари, ўринбосарлари, бош муҳандислари ҳамда йирик газ ва электр энергияси истеъмолчилари иштирок этдилар.

Йиғилишда иштирокчиларга махсус тайёрланган видеолавҳа намойиш қилинди.

Шу билан бирга, энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш орқали талон-торож қилиш ҳолатлари ўғрилик жинояти сифатида баҳоланиши, йирик истеъмолчилар ва энергия таъминоти корхоналари раҳбарлари, ходимлари томонидан энергия ресурсларини талон-торож қилиш давом этаётгани танқид остига олинди.

Бундан ташқари, электр энергияси ва табиий газни иқтисод қилиш режасининг бажарилиши ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик аҳволи танқидий тарзда муҳокама қилиниб, келгусидаги вазифалар белгиланди.