УЙЧИЛИК ФАЛСАФА ФАНЛАРИ ДОКТОРИ
Ирода Cодиқова туманимизда зиёли оилада таваллуд топган. У 26-мактабда, кейинчалик НамДУ қошидаги 2-академик лицейида ўқиган. 2017 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг хорижий тил ва адабиёти факультетини тамомлаган. 2019-2020 йилларда Американинг Webster университетида TESL (инглиз тилини иккинчи тил сифатида ўқитиш) мутахассислиги бўйича магистратурада таҳсил олган.
У Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг умумий ва аниқ фанлар кафедраси инглиз тили фани ўқитувчиси бўлиб ишлаган. 2021 йилдан ҳозирги кунга қадар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети таянч докторанти.
Шу йили 22 август куни Ирода педагогика ва психология фанлари доктори, профессор Барно Aбдуллаева раҳбарлигида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида инглиз тили йўналиши бўйича фалсафа фанлари доктори даражасига талабгор сифатида диссертация ҳимоясидан муваффақиятли ўтди.
Ҳамюртимизни самимий табриклаймиз!

