ИҚТИДОРЛИЛАР САРАЛАНДИ
Ёрқўрғон маданият марказида оташин шоир, таржимон ва драматург, ватанпарвар инсон Усмон Носир таваллуд топган кунга бағишлаб «Ўзбекистон – менинг бахтим, менинг келажагим!» мавзусида мушоира ҳамда миллий мусиқа ва мақом санъатини ривожлантиришга қаратилган «Мумтоз наволар» мавзусидаги мақом йўналишлари бўйича танловнинг якуний босқичи ўтказилди.
Унда тумандаги маданият марказларида ташкил этилган тўгарак аъзолари қатнашишди. Якунга кўра «Ўзбекистон – менинг бахтим, менинг келажагим!» мавзусидаги мушоира йўналишида 27-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Барно Ҳошимжонова, «Мумтоз наволар» мавзусидаги мақом йўналишида «Шодлик» номли маданият маркази тўгарак аъзоси Абдуғани Аҳмадалиевлар ғолибликни қўлга киритдилар.
Танлов ғолиблари ва иштирокчиларига Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси томонидан диплом, эсдалик совғалари ҳамда китоблар жамланмаси тақдим этилди.

