ҚИМОР БАЛОСИ
Қимор. Бу сўзнинг қулоққа эшитилиши ҳам одамни алланечук сескантиради, танангни совуқ тер босади. Қиморбозлик муқаддас динимизда ҳам, қонунчилигимизда ҳам қаттиқ қораланиши ушбу иллатнинг жамиятимиз фаровонлигига қанчалик зарба беришидан далолатдир.
Қимор шундай балоки, охир-оқибат ҳеч ким ундан ғалаба билан чиқмайди. Ким қимор орқасидан ҳузур-ҳаловат топибди? Ҳеч ким. Наҳотки, уларнинг аянчли қисматлари бошқаларга ўрнак бўлмаса?
Ҳамюртимиз Д.Д. нафақат қимор кетидан қувди. У ўз хонадонидан ўзи каби шерикларига бошпана берди. Табаррук хонадонини қимордек ифлос унсурнинг қадам босишига, булғашига шароит яратишдек пасткашликка борди.
Яхшиям, ҳуқуқ органлари ходимларининг ҳушёрлиги сабаб гулдай бир хонадоннинг булғаниши олди олинди. Хонадон эгаси Д.Д.га эса айблов хулосаси расмийлаштирилди.
Исломжон РАҲИМЖОНОВ,
туман ИИБ ҳузуридаги ТБ терговчиси, катта лейтенант.

