ЯНГИ ҲАЁТ УЧУН, ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН УЧУН!

Аҳоли ва ёшлар ўртасида соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, келажак авлодни миллий қадриятларга ҳурмат ҳиссида камол топтириш мақсадида мана бир неча кундирки, маҳалла фуқаролар йиғинларида «Маҳаллада дув-дув гап» тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Жийдакапа маданият марказида Жийдакапа, Баландариқ, Деҳқон, Бўстон, Қумтепа, Даҳиякота МФЙларида яшовчи фуқаролар иштирокида навбатдаги тадбир ташкил этилди.

Тадбирда сўз олганлар бугунги тинчлик, юртимиздаги ислоҳотлар, жаҳон ҳамжамиятида юксалаёт-ганимиз ҳақида гапиришди. Бугунги кунда ёшлар тарбияси, маънавият, ахлоқ нечоғлик муҳимлиги таъкидланди.

Тадбирда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Мамадалиев иштирок этди ва сўзга чиқди.

5-мактабда ташкил қилинган тадбирга Мустақиллик, Янгиҳаёт, Хизиробод МФЙлари фуқаролари жалб этилди. Ёшлар ишлари туман бўлими бошлиғи М.Заитов томонидан ташкил этилган «Викторина» ўйини тадбирга кўтаринкилик бағишлади. Ҳозиржавоб иштирокчиларга китоблар совға қилинди. Туманимиз ижодкорлари А.Шерматов ижросида ватанни улуғловчи шеърлар, хонанда У.Каримов томонидан мумтоз қўшиқлар ижро этилди.

9-мактабда ташкил этилган маданий-маърифий, мусиқий тарғибот тадбирида маърифат тарғибот гуруҳи аъзолари – туман ҳокимининг ўринбосари А.Собиров, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Э.Юнусова, «Нуроний» жамғармаси туман бўлими раиси Т.Исматиллаев, шоир Ш.Бойхоновларнинг мавзуга оид маърузалари тингланди.

Туман маданият бўлими хонанда ва созандалари, 9-мактаб ўқувчилари томонидан  дастур намойиш этилди. Тадбир давомида аҳоли саводхонлигини ошириш мақсадида викторина  ўтказилди.

Бир қатор спортчи ёшлар, фан олимпиадаси ғолиблари, тенгдошлари орасида намуна бўлаётган ўқувчилар рағбатлантирилди.

Тадбирлар давом этмоқда.

Улуғбек МАҲКАМОВ,

туман Кенгаши депутати.