ТАЖРИБА АЛМАШИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Сенат Девони ходимлари ва халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгаши депутатлари вакилларидан иборат делегация халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгаши фаолияти билан танишди.
Дастлаб туман Кенгаши котибияти, 8 та доимий комиссиялар, 5 та сиёсий партия гуруҳининг фаолияти, иш юритиш ҳужжатлари ўрганилди. Сессияларга киритилган масалалар, депутатлик сўровлари, депутатларнинг мурожаатларни ўрганиши, фаолияти акс этган фотоальбомлар ҳам делегация вакиллари эътиборини тортди.
Туман ҳокимлигининг кичик мажлислар залида бўлиб ўтган мулоқотда Уйчи тумани тажрибаси асносида фаолиятни янада яхшилаш бўйича таклиф, мулоҳазалар билдирилди.
Уйчи тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

