ЁШЛАРНИ ВАТАНПАРВАРЛИК РУҲИДА ТАРБИЯЛАШ – УСТУВОР ВАЗИФА

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга доир ишлар самарадорлигини ошириш ва фаоллаштириш, бу борадаги таълим-тарбиявий ишларга мамлакатимиз фуқароларини, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларини ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини янада фаол жалб этиш ва ёшлар онгига ватанпарварлик, мардлик туйғуларини сингдириш ҳар бир раҳбарнинг бурчидир. Зеро, бугунги глобаллашув шароитида инсон онги ва қалбини забт этиш учун курашлар кескин тус олаётган бир даврда халқаро майдонда ёшларни ҳар қандай хавф ва таҳдидлардан асраш, уларнинг мустақил фикри, эътиқодини ва қатъий ҳаётий позициясини шакллантириш энг муҳим ва кечиктириб бўлмас вазифалардан бири бўлмоқда.

Ёшларда дастлабки тасаввурлар пайдо бўладиган босқичда она-юртга муҳаббат туйғуларини шакллантириш, ўқувчиларнинг Ватанга муҳаббати ва садоқатини мустаҳкамлаш, эл  олдидаги фарзандлик бурчини юксак масъулият билан бажариш маънавий етук, мустақил фикр юритадиган баркамол инсон сифатида шакллантириш каби эзгу ишларга йўналтириш орқали Ватан равнақи ва юрт тараққиётига салмоқли ҳисса қўшиш ва бунга эришишни назарда тутади.

Э.ТОШМАТОВ,

туман адлия бўлим бошлиғи.