СУВ РЕСУРСЛАРИНИ ТЕЖАШ ВА АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ
Маълумки, Президентимиз ташаббуслари билан 2023 йил 11 сентябрда «Ўзбекистон – 2030» стратегияси қабул қилинган.
Стратегиянинг учинчи устувор йўналиши – бу сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишдир ва ҳозирги кунда бу Ўзбекистоннинг кўплаб минтақаларида долзарб мавзулардан бирига айланмоқда.
Эндиликда Республиканинг сув ресурслари баланси ишлаб чиқилади ва сув ресурслари доимий равишда мониторинг қилиб борилади. Сув етказиш тизимларидаги тупроқ қопламали каналлар бетон қопламага ўтказиш дастури ишлаб чиқилади. Гилам ва автомобилларни ювиш шохобчалари фаолиятида сувни тежовчи ва қайта ишловчи технологияларни (циркуляр) жорий этиш қўлланилади. Шаҳар ва туман марказларида ҳар 50-100 минг аҳоли учун «жамоат парклари» ташкил қилинади. Ҳар йили баҳорда 125 миллион туп ва кузда 75 миллион туп манзарали, мевали дарахтлар ва буталар кўчатлари экилади. Республиканинг ўрмон билан қопланганлик даражаси 30 фоизга етказилади. Шу билан бирга, ҳар биримиз давлатимиз томонидан амалга ошириладиган мазкур ислоҳотларга бефарқ бўлмаслигимиз, сувни тежаш ва мақсадли сарфлаш борасидаги маданиятимизни оширишимиз зарур. Зеро, сув тириклигимиз манбаидир.
Баҳодир ҚОДИРОВ,
туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси.

