КЎТАРИНКИ РУҲДА

Муассасамизда мусиқа раҳбари Д.Исоқова, тарбиячилар У.Тўрабоева, М.Мансуровалар томонидан атоқли адиба, шоира Зулфияхоним таваллудининг 109 йиллиги ҳамда «Халқаро хотин-қизлар куни»га бағишлаб мусиқий тадбир ўтказилди. Унда катта гуруҳ тарбияланувчилари шоиранинг ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумотлар бериб, шеърларини мароқ билан  ўқишди. Қизлар ўртасида ўтказилган тадбир қизиқарли, ёрқин хотираларга бой тарзда ўтди.

Ф.УЗОҚОВА,

49-ДМТТ директори.