ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРАТИЛАДИ

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов  Уйчи туманида ижтимоий-иқтисодий ва қурилиш соҳаларида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Маълумки, жорий йилнинг 25-26 март кунлари Юртбошимизнинг Наманган вилоятига ташрифи доирасида Қумтепа МФЙ ҳудудида ташкил этилган темирчиликка ихтисослашган кичик саноат зонасининг тақдимоти ўтказилган эди. Мазкур ташрифдан сўнг темирчилик соҳасига қизиққан тадбиркор ёшлар томонидан талаб ортганлиги боис саноат зонаси ёнидаги 2 гектар ер майдонида темирчилик саноат зонасининг 2-босқичи бошлаб юборилди. Ҳозирда бу ерда 33 нафар ёш 3 сотихдан ер майдонида қиймати 22 млрд. сўмлик лойиҳаларда қурилиш ишларини олиб бормоқда. Лойиҳалар ишга тушиши натижасида 500 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.

Вилоят раҳбари қурилиш жараёнлари билан танишиш чоғида лойиҳа эгалари билан суҳбатлашиб, масъулларга қурилиш ишларини жадаллаштириш ва сифатга алоҳида эътибор қаратишни таъкидлади.