ҚИЗЛАР ЖАМОАСИГА ОМАД

Туман ҳокими Ш.Мусаев маҳаллаларда қизлар  ўртасида ўтказилган  мини футбол бўйича ДХХ кубогининг вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритган Янгиҳаёт МФЙ жамоаси билан учрашди.

Туман ҳокими билан очиқ  ва самимий руҳда ўтган суҳбат чоғида қизлар жамоаси  Республика босқичида ҳам вилоятимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишларига омад тиланди.

Уйчи тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабарлари.