ҲОКИМ ҚАБУЛИДА ХИТОЙЛИК ИНВЕСТОРЛАР

Туман ҳокими Шуҳрат Мусаев Хитой давлатидан ташриф буюрган хорижий инвесторларни қабул қилди.

Қабул давомида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва қуруқ меваларни экспорт қилиш масалалари бўйича музокаралар олиб борилди.

Хорижлик инвесторлар шу куннинг ўзида тумандаги бир қатор ишлаб чиқариш  объектларида бўлиб, истиқболдаги режаларни белгилашди. Дастлаб Қумтепа МФЙ ҳудудидаги «Наманган логистика транс» МЧЖда мош, қизил ловияни қайта ишлаш, экспортга йўналтириш жараёнлари билан танишилди. Мазкур жамиятда кунига 50 тонна маҳсулот қайта ишланади.

Навбатдаги ташриф объекти Қумтепа КСЗ бўлди. Бу меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди. Меҳмонлар Ахси МФЙдаги Юксалиш, Янгиер МФЙдаги Янгиер КСЗларида бўлиб, тадбиркорлар фаолияти билан танишдилар.