ЯНГИ АСР ЖАДИДЛАРИ БЎЛАЙЛИК
Катта ҳаёт томон бораётган битирувчи сифатида янги асрнинг жадидчилик ҳаракати мен ва тенгдошларим қўлида турганини ҳис қиламан. Албатта, жадидлар биз, ёшлар учун ХХ асрдаги ўрнак бўла оладиган шахслардир. Лекин биздан кейинги ёшлар бизларни ХХII асрнинг шундай инсонлари сифатида кўра оладими? Иқбол Мирзонинг айрим саволларига жавоб бериш учун эса биз, ёшларда илм ва маърифга нисбатан чуқур муносабат бўлиши керак:
Жадидлар бизларнинг боболармикан?
Биздан ўзларини тополармикан?
Бизни набирам деб тан олармикан?
Жадидлар етишмаяпти, жадидлар.
Жадидлар халқимизнинг бошига синовли кунлар тушганда ҳам илм ва маърифни тарғиб қилишган. Биз ёшлар уларни бирма-бир санаб фахрланибгина қолмай, улардан ўрнак олишимиз керак ва уларнинг авлоди сифатида улардек бўлишга ҳаракат қилишимиз лозим. Гарчи, янги аср жадидчилик ҳаракати бизнинг қўлимизда!
Сабина АБДУЛАЗИЗОВА,
26-мактабнинг 11-синф ўқувчиси.

