КИНОЛОГИЯ БЎЛИНМАСИ ЖИНОЯТЛАРНИ ОЧИШ ЙЎЛИДА
Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси жамоат тартибини сақлаш бошқармаси кинология бўлинмасида ҳозирги кунда наслдор хизмат итлари сони 55 бошга етказилди. Мавжуд хизмат итларидан жами 53 боши махсус тайёргарликдан ўтган хизмат итларидан иборат. Шундан 11 боши портловчи моддаларни, 14 боши гиёҳванд моддаларни қидириб топиш, 3 боши антитеррор, 23 боши из-қидирув, 2 боши қўриқлаш йўналишлари бўйича тайёрланган.
Бошқарма ЖХХ ЖТСБ кинология бўлинмасидаги 55 бош хизмат итини озиқлантириш, ветеринар хизмат кўрсатиш, умумий ва махсус йўналишлар бўйича тайёрлаш, хизматга жалб этиш борасида 2024 йилнинг 9 ойи мобайнида қатор ижобий ишлар амалга оширилди.
Жумладан, 2024 йил давомида мавжуд хизмат итлари ёрдамида вилоят ҳудудида мавҳум ҳолда содир этилган жиноятларни фош этиш учун кинолог ходимлар томонидан ўзларига бириктирилган хизмат итлари билан 632 маротаба воқеа жойларига бориб, 181 та жиноятнинг фош этилишида қатнашди. Улардан ўғирлик 136 тани, гиёҳванд моддаларни аниқлаш билан боғлиқ жиноятлар 45 тани ташкил этади. Ҳуқуқбузарлардан жами 2221,040 грамм ҳар хил турдаги гиёҳванд воситалари ҳамда 118 туп таркибида гиёҳванд моддаси бор ўсимликлар аниқланиб, олинди.
Ж.БЕКМИРЗАЕВ,
вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ кинология бўлинмаси бошлиғи, капитан,
Ж.ФОЗИЛОВ,
кинолог, катта сержант,
Сардорбек АКБАРОВ,
сафдор.

