Наманган вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг қарори
Наманган вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг қарори
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашига депутатлар сайловининг натижалари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 20, 26, 921, 96 ва 97-моддаларига мувофиқ ҳамда халқ депутатлари Наманган вилояти кенгашига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссияларининг натижаларини аниқлаш тўғрисидаги баённомаларига асосан, Наманган вилояти ҳудудий сайлов комиссияси
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
- 2024 йил 27 октябрда ўтказилган халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашига депутатлар сайлови ўтган ва ҳақиқий деб топилсин.
- Сайлов округларидан халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашига сайланган 55 нафар депутат иловага мувофиқ рўйхатга олинсин.
- Мазкур қарор Наманган вилояти ҳудудий сайлов к омиссиясининг расмий веб-сайтида ва бошқа манбаларда эълон қилинсин.
- Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг рўйхатга олинган депутатларига белгиланган тартибда гувоҳнома ва кўкрак нишонлари берилсин.
- Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Наманган вилояти ҳудудий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари У.Урманова зиммасига юклатилсин.
Наманган вилояти ҳудудий сайлов комиссияси раиси С.Т.ТУРҒУНОВ.
УЙЧИДАН ВИЛОЯТ КЕНГАШИГА САЙЛАНГАН ДЕПУТАТЛАР
Наманган вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг 2024 йил 30 октябрдаги «Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашига депутатлар сайловининг натижалари тўғрисида»ги қарорига асосан халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашига сайланган 55 нафар депутат рўйхатга олинди.
Улар сафида Уйчи туманидан қуйидагилар бор:
37-Ровот сайлов округидан Исматиллаев Тоҳиржон Маҳмудович, 1957 йил, ЎзХДП;
38-Уйчи сайлов округидан Имамова Наима Абдулҳамид қизи, 1977 йил, ЎЭП;
39-Жийдакапа сайлов округидан Жўраев Алибой Тожаҳматович, 1955 йил, ЎзХДП;
40-Ёркатай сайлов округидан Абдуллаев Равшан Набиевич, 1972 йил, ЎзХДП;
41-Ёрқўрғон сайлов округидан Ҳусанова Фотима Мўминовна, 1973 йил, ЎзМТДП.
Сайланган депутатларга келгуси беш йиллик фаолиятларида муваффақиятлар тилаймиз.

