ТОПИЛМАЛАР ВА ЙЎҚОЛГАН АШЁЛАРНИНГ ЭЛЕКТРОН РЕЕСТРИ ЮРИТИЛАДИ

Жисмоний ва юридик шахсларга тегишли, йўқотилиб, топиб олинган ашёларни Давлат хизматлари марказларига топшириш, сақлаш, эгаларига қайтариш ёки уларни давлат архив идораларига топшириш, шунингдек, топилмалар ва йўқолган ашёлар реестрини юритиш бўйича кўрсатилаётган давлат хизматининг сифати яхшиланди.

Жисмоний ва юридик шахсларга тегишли йўқолган ва топиб олинган ашёларни қабул қилиш, сақлаш, эгаларига қайтариш ёки тегишли давлат ташкилотларига топшириш Давлат хизматлари марказлари ходимлари томонидан амалга оширилади.

Ўзининг ёки яқин қариндошларининг (эри ёки хотини, фарзандлари, неваралари, ака-ука ва опа-сингиллари) йўқолган ашёларини топиш бўйича жисмоний шахслар ёки юридик шахсларнинг вакиллари Марказга шахсан келиб ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилишлари мумкин.

Топилмалар Марказда 6 ой давомида сақланади.

Аббос СИРОЖИТДИНОВ,

туман адлия бўлими ДХМ алоқа оператори.