ЎРИНДОШГА ҲАМ КАСАЛЛИК ПУЛИ БЕРИЛИШИ КЕРАКМИ?
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сонли қарорида «Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тариби тўғрисидаги Низомининг 18-бандига кўра, ўриндошлар ўриндошлик асосидаги иш жойи бўйича вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси олиш, аёллар эса бундан ташқари, ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари олиш ҳуқуқига эгадирлар.
Вазирлар Маҳкамасининг 314-сонли қарори 1-иловасида «Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақаларни ҳамда янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ходимга нафақани тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 40-бандига кўра, нафақалар ўриндошлик асосидаги (шу жумладан, ички ўриндошлик асосидаги) иш жойи бўйича ҳам алоҳида тўланади, соғлиқни сақлаш муассасаси томонидан берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси ўриндошлик асосидаги иш жойидан нафақа олиш учун асос ҳисобланади.
Ш.ДАДАБОЕВ,
О.БОЙХОНОВ,
туман адлия бўлими ЮХКМ бош юрисконсультлари.

