СПОРТ СОҲАСИДА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИЛАДИ

2024 йил 4 ноябрь куни Ўзбекистон Республи-касининг «Спорт соҳасида коррупциянинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг жиноят кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-988-сонли Қонуни қабул қилинди.

Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига спорт мусобақалари иштирок-чилари ва ташкилотчиларининг қонунга хилоф равишда моддий қийматликлар олганлиги ёки мулкий манфаатдор бўлганлиги, шунингдек, спорт мусоба-қалари иштирокчилари ва ташкилотчиларини пора эвазига оғдириб олганлик учун жавобгарликни белгиловчи қўшимчалар киритилди.

Яъни, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига 2141-моддаси қўшилиб, ушбу модда «Спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларининг қонунга хилоф равишда моддий қийматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши» деб номланади. Ушбу норма 3 қисмдан иборат бўлиб, асосий мазмуни спорт мусобақалари натижаларини ёки уларнинг боришини қасддан ўзгартириш мақсадида спортчининг, тренернинг, спорт ҳакамининг ёхуд спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларининг улар бажариши лозим ва мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора эвазига оғдириб олаётган шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қийматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши, бунда шахснинг ҳаракатларида ЖКнинг 210 ва 214-моддаларида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжуд бўлмаганида юзага келиши назарда тутилган бўлса, модданинг иккинчи ва учинчи қисмида ўша ҳаракатлар такроран, кўп миқдорда содир этилса, таъмагирлик йўли билан, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, жуда кўп миқдорда, уюшган гуруҳ ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилганида жавобгарлик юзага келиши назарда тутилган.

Илҳомжон ТЎРАЕВ,

Наманган шаҳар юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти.