УЙЧИ ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ЎРИНБОСАРИ, ТУМАН ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ БЎЛИМИ БОШЛИҒИ Нурилло Валижонович РАҲМАТОВ
Н.В.Раҳматов 1981 йилда Уйчи туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти магистр, 2007 йилда Тошкент давлат аграр университетини (кундузги), 2009 йилда Ўзбекистон Миллий университетини (кундузги) тамомлаган, маълумоти бўйича мутахассислиги агроном, агрокимё.
Н.В.Раҳматов меҳнат фаолиятини 2001 йилда «Ғайрат» ширкат хўжалиги аъзолигидан бошлаган. 2009-2011 йилларда туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бош мутахассиси, 2011-2012 йилларда вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасининг пахтачилик ва техника экинларини ривожлантириш ва навларни жойлаштириш бўлими етакчи мутахассиси, 2013-2017 йилларда туман фермерлар кенгашининг етакчи мутахассиси, вилоят ғўза уруғчилиги бирлашмасининг Мингбулоқ элита уруғчилик лабораторияси етакчи мутахассиси, вилоят ғўза уруғчилиги бирлашмаси етакчи мутахассиси, “Уйчи элита уруғчилик” хўжалиги агрономи вазифаларида ишлаган. Кейинги вақтда вилоят ғўза уруғчилиги бирлашмаси етакчи мутахассиси вазифасида ишлаб келаётган эди.
Н.В.Раҳматов шу кунларда туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи вазифасида иш бошлади.

