ДИЙДОР ШИРИН
40-мактабни битирган собиқ ўқувчиларнинг дийдорлашув кечаси бўлиб ўтди. Унда устозларга эҳтиром кўрсатилди. Бу йил ўзини олтмиш ёшини қарши олаётган синфдошлар ёшлик даврларини эслаб, бир-бирларига самимий тилаклар билдиришди.
-Бу каби дийдорлашув тадбирларини тез-тез ўтказишга келишиб олдик, -дейди шифокор, тадбир ташкилотчиси Маҳаммаджон Қурбонбоев.

