СОҒЛОМ ҲАЁТ УЧУН

Туман марказидаги «Пахтакор» стадионида «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» шиори остида тадбир бўлиб ўтди.

«Нуроний» жамғармаси туман бўлими, Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси туман бўлими, ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, ЎзХДП туман кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирда пиёда юрилиб, соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди.

Шунингдек, туризм ойлиги муносабати билан нуронийларимиз мамлакатимизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар  уюштиришмоқда.