«ЭЛГА ХИЗМАТ – ОЛИЙ МАҚСАД!»
Ана шу шиор остидаги коучинг туманимизда бўлиб ўтди.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилояти бошқармаси томонидан ташкил этиб келинаётган коучингдан кўзланган асосий мақсад фуқароларга «Инсон» марказларининг вазифалари, тақдим этаётган ижтимоий хизматлари ҳақида батафсил тушунчалар беришдан иборат.
Бундан ташқари, коучинг давомида йиғилганларга газ ва электр тўловлари учун бир марталик компенсация тўловлари, санаторийларга йўлланма бериш тартиби, «Саховат ва кўмак» жамғармасидан ёрдам кўрсатиш, ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг техник воситалари, протез-ортопедия маҳсулотлари билан таъминлаш, ижтимоий нафақалар каби йўналишларда маълумотлар берилди.
Мазкур тадбирнинг интерактив усулда психологик ўйинлар асосида ўтказилгани барча иштирокчиларга бирдек маъқул келди. Шунингдек, коучингнинг маданий қисми уларга юқори кайфият тақдим этди. Тадбир якунида иштирокчилардан фаол қатнашган 11 нафар фуқарога эсдалик совғаси топширилди.

