ҚИШ МАВСУМИНИ ТАЛАФОТСИЗ ЎТКАЗАЙЛИК

Ҳаво совиб борган сайин иситиш мосламаларига эҳтиёж ортиб боради. Шу даврда табиий газ ёки муқобил ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланиш ҳажми кескин ошгани сабабли уй-жойда, тунда инсонлар қоладиган жойларда эҳтиёт чораларига амал қилмаслик ҳолатлари кўп учрайди. Иситиш муаммоси билан боғлиқ фожеаларнинг тез-тез бўлиб туриши сабабли қиш фасли йилнинг энг ташвишли мавсуми ҳисобланади.
Бир неча йиллардан бери ҳар йили айнан қиш мавсуми арафасида мамлакатимизда ёнғинлар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” ўтказилади.
Қиш мавсумни беталафот ўтказиш энг аввало ёнғинлар Билан боғлиқ вазиятнинг олдини олиш борасидаги ишларни янада жадаллаштиришни талаб этади.
Белгиланган тартибга кўра, жорий 2024 йил 15 ноябрдан –15 декабргача республика ҳудудида “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги”ни ўтказиш белгиланган. Мазкур ойда Гидротехник иншоотлари цехи ходимлари ҳам ҳушёрликни оширган ҳолатда иш жойларида бир қатор амалий машғулотлар олиб бормоқда.
“Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” доирасида биринчи ходимларнинг ёнғин хавфсизлиги масалаларида билим ва кўникмаларини ошириш ҳамда уларда шахсий хавфсизлик маданиятини шакллантириш, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда уй-жой фондини ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ ҳолга келтириш асосий мақсад қилиб олинган.
“Ёнғин хавфсизлиги ойлиги”да ёнғинларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот ва аҳоли орасида тушунтириш ишларини ташкиллаштиришда бир қатор Амалий ишлар амалга оширилмоқда.
Гидротехник иншоотлари цехи ходимлари томонидан барча туркумдаги объектларда, айниқса, иш жойларида, махсус хоналарда объектларда кенг қамровли профилактик-огоҳлантирув тадбирлари кучайтирилади.
Маҳаллаларда “хонадонбай” тартибида ўтказилаётган профилактик тадбирларда аҳоли ўртасида ёнғинлар, ис газидан заҳарланиш ёки ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши Билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган тушунтириш ва тарғибот ишлари янада жадаллаштирилади.
Ходимлар ўртасида ис газидан заҳарланиш ва ҳаво-газ аралашмаси чақнашининг аянчли оқибатлари, Ушбу фожеалардан сақланиш чораларига ўргатиш мақсадида мақсадли мусобақа ва викториналар, машғулотлар ва давра суҳбатлари ўтказилади.
И.ОҚИЛЖОНОВ,
“Тўрақўрғон ИЭС” гидротехник иншоотлари цехи бошлиғи.