МЕҲР ВА ЭЪТИБОР

Туман маданият марказида 3 декабрь – «Халқаро ногиронлар куни» муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

Туман ҳокимлиги, «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази, ногиронлар жамияти билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда  ногиронлиги бор шахслар учун байрам концерти уюштирилди.

Туман ҳокимининг ўринбосари А.Собиров мамлакатимизда ногиронлиги бор фуқаролар учун яратилаётган кенг имкониятлар, имтиёзлар ҳамда ғамхўрликлар тўғрисида тўхталиб, тадбир иштирокчиларига самимий тилаклар билдирди.

Байрам тадбирида ногиронлиги бор фуқароларга ногиронлик аравачаси топширилди. «Тарона» ашула ва рақс халқ ансамбли санъаткорлари томонидан ижро этилган шўх куй-қўшиқлар тадбир иштирокчиларига хушнудлик бағишлади.

-«Халқаро ногиронлар куни» муносабати билан 1-сонли кўп тармоқли ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим ташкилотимизда байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда туман «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази директори Тоҳиржон Боймирзаев иштирок этиб, тарбияланувчиларни байрам билан табриклади ҳамда эсдалик совғаларини топширди. Кичкинтойлар иштирокидаги концерт дастури барчага манзур бўлди. Шу куни муассасамизга туман солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари М.Қодиров ҳам ташриф буюриб, тарбияланувчиларга эсдалик совғаларини улашди.

Назира МАҲАММАДАЛИЕВА,

1-сонли КТИДМТТ директори.

-Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси туман бўлими ҳамда тумандаги 56 та маҳалла фуқаролар йиғини еттилиги 3 декабрь – «Халқаро ногиронлар куни» муносабати билан ўз ҳудудларида саховат ва йўқлов тадбирларини амалга оширишди.

Уйчи тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.