ОЛДИНИ ОЛГАН АФЗАЛ
Станциямиз барча цехлари ва бўлинмалари қаторида бизнинг комбинациялашган циклдаги буғ-газ қурилмалари цехи ходимлари ҳам тасдиқланган тадбирлар режасига мувофиқ » Ёнғин хавфсизлиги ойлиги»да фаол иштирок этмоқдалар. Шу кунга қадар ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларини тарғиб қилиш ҳамда бу борада ходимларнинг билим кўникмаларини ошириш мақсадида буғ-газ қурилмалари цехида қатор ёнғинга қарши ўқув машқлари ва йиғилишлар ўтказилди.
Мақсадимиз ёнғин хавфсизлиги қоида ва талабларини ходимларимизга чуқур сингдириш, юзага келиши мумкин бўлган ёнғин ҳолатларининг олдини олиш, электр энергияси ишлаб чиқариш корхонасида меҳнат қилаётган ишчи-ходимларимиз учун нормал, қулай ва хавфсиз иш шароитларини таъминлашдан иборатдир. Ойлик тадбирлари доирасида ташкил этилаётган амалий ва ўқув машғулотларида ҳар бир ходим ўзининг билими ва савияси, касбий тайёргарлик даражасини билиб олиши учун имкониятлар яратилмоқда, тажрибали ва юқори малакали ходимларимизнинг «устоз ва шогирд» сифатида ёш ва салоҳиятли мутахассислар билан биргаликда машғулотларда иштирок этиши ўз самарасини бермоқда.
Абдумалик ШОКИРОВ,
«Тўрақўрғон ИЭС» филиали буғ-газ қурилмалари цехи бошлиғи.

