ТЕРГОВ СУДЬЯСИ – БУГУННИНГ ТАЛАБИ

«Ўзбекистон-2030» стратегиясида белгиланган устувор йўналишлардан келиб чиқиб, судлар фаолияти самарадорлигини ошириш, ишни судга қадар юритишда тарафларнинг тенглиги ва тортишуви принципини амалда таъминлаш, шунингдек, тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахс ҳуқуқ ва эркинликларининг самарали ҳимоя қилинишига эришиш мақсадида жорий йилнинг 10 июнь куни  Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тезкор-қидирув ҳамда  тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.

Мазкур Фармон билан 2025 йил 1 январдан жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритув даврида процессуал қарорларга санкция бериш масаласи жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида алоҳида судьялар – тергов судьялари  томонидан кўриб чиқилиши тартибини  жорий этиш, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида тергов судьяси лаво-зимини киритиш, жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритув даврида тергов судьяси томонидан процессуал қарорларга берилган санкциялар фақатгина апелляция инстанциясида Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан якка тартибда қайта кўриб чиқилиши тартибини белгилаш, тергов судьяларига маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги  ишларни кўриб чиқиш ваколатини бериш, тергов судьялари томонидан кўриб чиқиладиган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юқори инстанцияларда қайта кўриб чиқишнинг амалдаги тартибини сақлаб қолиш белгиланди.

Тергов судьясига қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш билан боғлиқ қамоқда сақлаш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш масалалари билан боғлиқ, паспорт(ҳаракатланиш ҳужжати)нинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги, мурдани эксгумация қилиш ҳақидаги, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги, тинтув ўтказиш ҳақидаги, телефонлар ва бошқа телекомуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўз-лашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш ҳақидаги, мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги, айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги, шахсни тиббий муассасага жойлаш-тириш ҳақидаги, айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш тўғрисидаги, ушлаб туриш муддатини қирқ саккиз соатга қадар узайтириш тўғрисидаги, прокурорнинг гувоҳ ва жабрланувчи(фуқаровий даъвогар)нинг кўрсатувларини олдиндан мустаҳкамлаш тўғрисидаги илтимосномаларни кўриб чиқиш ваколати берилди.

Б.ОБИДОВ,

жиноят ишлари бўйича  туман суди раиси,

М.МИРЗААҲМЕДОВ,

девонхона мудири.