ГИЁҲВАНДЛИК ОҚИБАТИДА

Эр-хотин И.М. ҳамда Т.Н. ўртасида кейинги пайтларда тез-тез келишмовчиликлар содир бўлаверди. Бу можаролар катта жанжалларга олиб кела бошлади. Эрининг руҳиятида кузатилаётган ўзгаришларни пайқаган Т.Н. ана шундай жанжаллардан бирида астойдил хавотирга тушиб, ИИБ ходимларига шикоят қилади.

Ҳолатни ўрганиш  учун хонадонга келган қонун ҳимоячилари Т.Н.нинг хавотирлари ўринли эканини пайқашади. И.М. гашиш гиёҳванд моддаси истеъмол қилишини аниқлаб, уйда тинтув ўтказишади. Хонадонда 8 дона ҳар хил шаклдаги соф оғирлиги 1,54 граммга тенг бўлган наркотик модда топилади.

Юқоридаги ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилиб, туман прокуратурасига тақдим этилди.

К.УБАЙДУЛЛАЕВ,

Учқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ бошлиғи, подполковник,

А.АКБАРОВ,

Учқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ катта терговчиси, подполковник.