ҲАР БИР БОЛА СЕВИНЧИ УЧУН

3 декабрь – «Халқаро ногиронлар куни» муносабати билан мактабларда якка тартибда таълим олаётган 102 нафар ўқувчи учун байрам тадбири ташкил қилинди.

13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари иштирокидаги байрам концерти барчага манзур бўлди. Ногиронлиги бор ўқувчилар учун «Манго» ва «Аббосхон» савдо марказлари томонидан ширинликлар тарқатилди. Тадбир якунида ўқувчиларга таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмаси кенгашининг эсдалик совғалари ҳамда тумандаги ихтисослаштирилган мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари томонидан тайёрланган совғалар  топширилди.

Байрам тадбирида вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи А.Исаков, туман ММТБ бошлиғи М.Мўминовлар иштирок этиб, барча иштирокчиларни қутладилар. Тадбирда иштирок эта олмаган ўқувчилар хонадонларига ташриф буюрилиб, уларнинг ўқиш жараёни ва ўзлаштиришлари билан танишилди. Болаларга эсдалик совғалари тақдим қилинди.

Мирзамаҳмуд ТЎХТАБОЕВ,

таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмаси кенгаши раиси.