МЕҲР ҚЎЛЛАРИНИ УЗАТАЙЛИК
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизи-мидаги Уйчи тумани ихтисослаштирилган мактабининг саховатпеша устозлари ва меҳрли ўқувчилари 3 декабр – «Халқаро ногиронлар куни» муносабати билан туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими билан ҳамкорликда туманда якка тартибда таълим олаётган ўқувчиларга ўз меҳрларига қўшиб, байрам совғаларини улашдилар.
Бундай тадбирлар ўқувчиларда шукроналик ҳиссини уйғотибгина қолмай, имконияти чекланганларга меҳр кўрсатиш, уларни ҳаётга, келажакка билган ишончларини орттиришга хизмат қилади.
Фотима ҲУСАНОВА,
вилоят Кенгаши депутати.

