МЎЛ ҲОСИЛ ОЛИНДИ
Инсоннинг барча эзгуликлари қилинадиган ҳалол меҳнат билан боғлиқ. Пешона теринг эвазига меҳнатинг маҳсулини кўришнинг завқи ўзи бўлакча. Мана шу дамларда киши дилидаги хотиржамлик, мамнуният, кўтаринкиликни ҳеч бир тарозида ўлчаб бўлмайди.
Тошлоқлик миришкорлар ипак қурти парваришида кўплаб маҳаллаларга ўрнак бўлмоқдалар. Улар мавсумда иккинчи бор пилла етиштиришнинг ҳам ҳадисини олганлардан. Маҳалланинг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Ёқутхон Усмонова бошчилигида МФЙ биносида парваришланган ипак қуртидан олинган пилла юқори навларга топширилди. Куни кеча пиллакор Гулчеҳра Ғайбуллаеванинг хонадонида ҳам «кумуш тола»дан мўл ҳосил йиғиштириб олинди.
Умиджон СУЛТОНОВ,
Тошлоқ МФЙ масъул котиби.

