«Тез ёрдам» ҳайдовчисига

Касбим мени ҳайдовчи,

«Тез ёрдам»да ишлайман.

Ҳалол ишлаб тер тўкиб,

Топган ноним тишлайман.

Кеча-кундуз демасдан,

Хизмат қилиб толмайман.

Чарчаганим билдирмай,

Чақирувдан қолмайман.

Бундай касбни ҳамма-ҳам,

Орзу қилар, етолмас.

Мободо етганда ҳам

Юкин тортиб кетолмас.

Инсонларга ёрдамим

Тегсин, дея чопаман.

Яхши билан юраман,

Ёмонлардан қочаман.

Машинамнинг рулини,

Ҳеч қўрқмасдан бураман.

Эсон-омон борай деб,

Ҳар чоғ ҳушёр тураман.

Зокир БОБО.