Сирли чинор!

Қари чинор остида

Кўкармоқда ниҳоллар,

Қаддини аста-аста

Кўтармоқда чинорлар.

Қуёш чиқса нурларни

Қониб ичар, тўйинар,

Қари чинор уларни,

Ҳар кўрганда суюнар.

Шамоллардан тўсади,

Ниҳолларин авайлаб.

Кундан-кунга ўсади,

Шохлари тарвақайлаб.

Сен ҳам энди чинорсан,

Вақтинг келди, бил энди.

Бўронларни енгувчи,

Авлодларинг бор энди.

Ҳушёр бўлгин, чиноржон,

Улар сени кесарлар.

Иймонини йўқотиб,

Бу дунёдан кетарлар.

Ниҳоллар чинор бўлди,

Ҳар балони енгувчи.

Аммо қари чинорни,

Кесиб кетди ўтинчи.

Зокир БОБО.