МАРДЛАР ҚЎРИҚЛАЙДИ ВАТАННИ

«Ватан ҳимоячилари куни» ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 33 йиллиги туманимизда ҳам кенг нишонланди.

Ҳарбий қисмда бўлиб ўтган байрам тадбирида туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш.Мусаев, туман ҳокимининг маслаҳатчиси, вилоят Кенгаши депутати Т.Исматиллаев, туман ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси Ҳ.Турсунов, фахрий А.Собитов самимий тилаклар билдиришди. Ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзоларига совғалар топширилди.

Тадбирда иқтисодий идоралар, бир қатор жамоат ташкилотлари вакиллари ҳам қатнашиб, ўз совғаларини тақдим қилдилар.

Туман маданият бўлими «Тарона» ашула ва рақс халқ ансамбли санъаткорлари иштирокидаги байрам концерт дастури барчани рақсларга ундади.

******

Туман маданият марказида бўлиб ўтган тантанада ҳарбийлар, фахрийллар ва ёшлар вакиллари қатнашдилар. «Уч авлод учрашуви»да туман нуронийлар жамоатчилик кенгаши вакиллари ёшлар билан мулоқотда бўлдилар.

Туман ҳокимининг ўринбосари А.Собиров йиғилганларни байрам билан самимий муборакбод этди.

Шодиёна туман маданият бўлими «Тарона» ашула ва рақс халқ ансамбли санъаткорлари ҳамда 13-сонли болалар  мусиқа ва санъат мактаби истеъдод эгалари, 23-мактаб қошидаги «Наманган қалқон махсус гуруҳ» НТМ курсантларининг кўргазмали чиқишлари билан янада файзли ўтди.