ТИНЧЛИК «ҚУРОЛИ»
Бугун дунёнинг қайсидир бир бурчагида нотинчлик, талатўп, табиий офатларни кўриш мумкин. Бизда бебаҳо, ҳеч нимага алишиб бўлмайдиган шундай неъмат борки, бу – тинчлик. Хотиржам ухлаймиз. Осмонимиз мусаффо. Бу бахт эмасми?
Кимлардир турли қуролларни ишлатиб, жабр келтирмоқда. Кимлардир юртни обод қилмоқда.
Ҳар гал туман ободонлаштириш бошқармаси ишчи-ходимларини кўрганимда, юрт ободлигига ҳисса қўшаётган бу камтарин инсонларнинг меҳнатига юқори баҳо бераман. Юзларида самимийлик балқиб турган бу инсонларнинг қўлларида тинчлик «қуроли». Улар юртни, туманимизни обод қилишяпти.
Нодирахон Жўраева раҳбарлигидаги бригада Қумтепа ёшлар кичик саноат зонасида иш олиб бораётган пайт жамоани суратга муҳрладик. Асло чарчаманг, озодалик жонкуярлари!
Муҳаммадали ҚАМБАРОВ.

