ИЛҒОРЛАРГА СОВҒАЛАР

Пахта йиғим-теримида фаол иштирок этаётган ҳашарчиларни рағбатлантириш ва янада руҳлантириш мақсадида илғорларни тақдирлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Куни кеча беш кунлик якуни бўйича энг кўп пахта терган ҳашарчиларга вилоят ҳокимлигининг «Ташаккурнома»си ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Туманимиздан «Илғор оила» номинациясига Ҳамида Нурматова, Робия Тожибоева, Мактуба Мирвалиева, «Илғор теримчи» номинациясига Хуршида Мирвалиева, Расул Усмонов, Мавлуда Абдуқаҳҳорова, «Ташаббускор ёшлардан илғор теримчи» номинациясига Зебо Мирзамиддинова, Карима Нормирзаева, Раҳбархон Тиллабоева муносиб деб топилдилар. Улар беш кунлик якуни бўйича 500 килограммдан 1550 килограммгача пахта териб, 
хирмонга барака киритдилар.
Илғорларга совғаларни туман ҳокими, туман Кенгаши депутати Абдуғани Турдиев, вилоят ҳокимлиги вакили Отабек Асқаровлар топширишди.

