ВАТАНГА ХИЗМАТ – ОЛИЙ ШАРАФ

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати ташкил топган куннинг 26 йиллиги муносабати билан туманимиздаги Қирғизистон Республикаси билан чегарадош ҳудудларни қўриқлаш хизматини олиб бораётган ҳарбий қисмнинг ҳарбий хизматчилари ва аскарлари шарафланди. Ҳарбийларга туман  ҳокимининг байрам Табриги етказилди. Ғайрат педагогика коллежининг санъатсевар ўқувчилари томонидан концерт дастури намойиш этилди. Шу куни шартнома асосидаги ва муддатли ҳарбий хизматчилар ўртасида турникда тортилиш, 100 метрга, 3 км.га югуриш ва футбол мусобақаси ўтказилди. Туман ҳокимининг ўринбосари Ҳамидулла Абдуллаев, қисм вакили Баҳромжон Каттабековлар ғолибларга эсдалик совғаларини топширишди.