ОГОҲЛАНТИРИШ ХАТИДА ХОДИМГА БЕРИЛАДИГАН ИМТИЁЗЛАРНИНГ КЎРСАТИЛМАСЛИГИ ҚОНУНБУЗАРЛИКМИ?
ОГОҲЛАНТИРИШ ХАТИДА ХОДИМГА БЕРИЛАДИГАН ИМТИЁЗЛАРНИНГ КЎРСАТИЛМАСЛИГИ ҚОНУНБУЗАРЛИКМИ?
Меҳнат шартномасини қисқартириш муносабати билан бекор қилишда ходимга огоҳлантириш хати бериладику, тўғрими?
Яқинда меҳнат соҳасидаги масъул ходимлардан бири иш берувчига огоҳлантириш хатида айрим имтиёзлар кўрсатилмагани учун ходимни ишга тиклаш керак деб кўрсатма берибди.
Масалан, огоҳлантириш хатида ҳафтада камида бир кун иш ҳақи сақланган ҳолда ишга чиқмаслик ҳуқуқи берилиши кўрсатилмагани учун бу огоҳлантиришни ноқонуний деб ҳисоблаган.
Биз эса, бу фикрга мутлақо қўшилмаймиз. Чунки, МК 165-моддасига кўра ёзма огоҳлантиришнинг мақсади ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинишидан аввал уни бу ҳақида огоҳ қилишдан иборат. Асосий масала шу. На МК 165-моддасида ва на бошқа нормаларда огоҳлантириш хатида ходимга бериладиган бошқа имтиёзлар кўрсатилиши ҳақида иш берувчига мажбурият қўйилмаган.
Оддийроқ қилиб айтганда, масалан, қисқартириш муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинадиган ходимга бериладиган огоҳлантириш хатида:
“Сизнинг фалон лавозимингиз пистончи буйруқ билан қисқартирилганлиги сабабли, Сиз билан тузилган меҳнат шартномаси 2 ойдан сўнг МК 161-моддаси иккинчи қисми 2-бандига асосан, иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиниши ҳақида огоҳлантираман” дейиш ҳам кифоя аслида.
Одилхон БОЙХОНОВ,
туман адлия бўлими ЮХКМ бош юрисконсульти.

