Онажонлар

Ўзин эмас, фақат бизни ўйлаган,

Алла айтиб уйқуларга тўймаган.

Ул зотларни пайғамбарлар сийлаган,

Онажонлар, бахтимизга бор бўлинг.

Қалби гуллар, сиз меҳрнинг макони,

Улуғ йўлнинг йўлбошчиси, карвони,

Гулюзларим, сиз гулларнинг райҳони,

Онажонлар, бахтимизга бор бўлинг.

Ўзи емай, фарзандига илинган,

Гоҳ йиқилсак, юраклари тилинган,

Бир зумдаёқ ўрнилари билинган,

Онажонлар, бахтимизга бор бўлинг.

Борлиғимсиз, осмондаги ойларим,

Бордир сизга ҳавас қилган жойларим,

Сиз меҳрнинг чашмасига бойларим,

Онажонлар, бахтимизга бор бўлинг.

Бегойим ҲОШИМБОЕВА,

12-мактабнинг 9-синф ўқувчиси.